Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён бўлади: тилида – | КОСОНСОЙ ЖОМЕЬ МАСЖИДИ

Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён бўлади: тилида – яъни,
тилини ёлғондан, ғийбатдан, ортиқча сўзлардан тияди, Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, илмий музокаралар билан машғул қилади; қорнида – яъни, фақат ҳалол нарсани ва ҳожати миқдорича ейди; кўзида – яъни, ҳаромга боқмайди, дунёга рағбат назари билан эмас, ибрат назари ила қарайди; қўлида – яъни, уни ҳаромга чўзмайди, Аллоҳ тоатидаги ишларга
узатади; оёғида – яъни, Аллоҳ гуноҳ, деган ишларга юрмайди; қалбида –
яъни, ундан биродарига душманлик, ғазаб, ҳасад каби иллатларни чиқариб ташлайди ва мусулмонларга нисбатан меҳр-шафқат уйғотади; тоатда – яъни, тоати Аллоҳ йўлида холис бўлади, риё ва нифоқдан сақланади
.
Абу Лайс Самарқандий

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA