Get Mystery Box with random crypto!

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЗАРАРИ Ижтимоий тармоқлардан бироз узо | КОСОНСОЙ ЖОМЕЬ МАСЖИДИ

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЗАРАРИ

Ижтимоий тармоқлардан бироз узоқлашишни тажриба қилиб кўринглар. Унинг ичидаги нарсаларни ўтказиб юбормаганингиз аниқ, лекин ундан ташқаридаги ҳаётда кўплаб нарсаларни ўтказиб юборгансиз:

– Ўзингиз ҳис қилмаган ҳолда ота онангиз кексайиб қолишган.
– Ўғилларингиз ва қизларингиз тарбиясида камчиликка йўл қўйгансиз.
– Эътиборсиз бўлганингиз учун атрофингиздан дўстларингиз сизни тарк қилишган.
– Кўп фурсатлар зое бўлган, билмаган ҳолингизда қимматбаҳо вақтни қўлдан бой бергансиз.
– Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон тиловати, ота оналар билан бирга ўтириш, фарзандларга эътибор ва кузатиш, азонни эшитгач уни такрорлаб туриш, саҳар пайтидаги истиғфор, ҳар намоз сўнгидан кейин ўтириб дуо қилиш, пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ва шу каби хайрли ишлардан бебаҳра қолгансиз.

Нима учун ижтимоий тармоқлар бепул экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?!
Содда қилиб айтадиган бўлсак, буюм матони пулини тўламасангиз, демак сиз ўзингиз буюмсиз!

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA