Get Mystery Box with random crypto!

Корея таълими Ўзбекистонда: Пучон университети билан яқиндан т | Kosonsoy 54-maktab | RASMIY

Корея таълими Ўзбекистонда: Пучон университети билан яқиндан танишамиз

Юртимизда йилдан йилга хусусий ва нодавлат университетлар сони ҳам, сифати ҳам ошиб бормоқда. Тўғри, ҳозирча уларнинг сони керагидан анча кам, аммо барибир ўсиш бор.

Ҳар гал замонавий нодавлат ОТМларни кўрсам, ич-ичимдан хурсанд бўламан, таълим келажагига умид бор дейман. Яқинда ана шундай ОТМлардан бири — Тошкентдаги Пучон университетида бўлдим, у ердаги шароитлар, дарс жараёнлари билан танишдим, ректор ва ўқитувчилари билан суҳбат қилдим.

Университет ҳақидаги видеони мана бу ердан кўришингиз мумкин:




Корея таълим тизимига асосланган ва 2018 йил 3 июлдаги Президент қарори асосида ташкил этилган ушбу университетда мактабгача таълим, архитектура, корейс тили ва менежмент ҳамда диетология ва нутрициология йўналишлари мавжуд. Жорий йилги қабул 8 июлга қадар давом этаркан.

Умуман олганда корейс таълим тизимига ҳурматим баланд ва Пучон университетидаги шароит ва муҳит ҳам менга жуда ёқди. Университет ҳақидаги батафсил маълумотни bucheon.uz сайтидан олишингиз мумкин.


@xushnudbek