Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. Ҳурматли ва | Косметолог маслаҳатлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Ҳурматли ва қадрли, гўзал опа сингилларим. Сизларнинг менга ёзган илиқ фикрларингиз, муолажалар ва маслаҳатларимдан кейинги яхши натижаларни кўриш менга куч беради.

Аллоҳ барчангизни омон ва саломат қилсин.

Оламда ўзини Дилдора Джахановна деб кўрсатувчи, каналимдаги маълумотларни хатто таҳрир қилмасдан, жа бўлмаса постдаги расмларни ўзгартирмасдан, бошқаларни меҳнати тугул, исм фамилиясини ўзиники қилиб олувчилар ҳам афсуски учраб туради.

Нима ҳам дердим аввалоси "Амаллар ниятга кўра". Мен бошиданоқ аёлларга ёрдамим тегсин деб ишлаганман. Сизлар бу маълумотларни ўғирласангиз ҳам оқибатда ажр менга келаверади.

Лекин сиз бу иш билан ўзингизни ҳурмат қила оласизми.

Иншааллоҳ хайрли ишда давом этавераман. Писмиқларча орқамдан пойлаб, ишларимни кўчириб на обрў ва на малака топасиз.

СИЗ КЎЧИРИЛГАН НУСХА бўлиб қолишингизга ачинаман.

Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.