Get Mystery Box with random crypto!

«Ўзбекистонда шу пайтга қадар 2,5 мингга яқин бола коронавирус | ☣KoronaVirus☣ Video🎥

«Ўзбекистонда шу пайтга қадар 2,5 мингга яқин бола коронавирус аниқланди. Асосан, 7-18 ёшли болаларда кўпроқ кузатилади.

Ушбу касаллик болаларда клиник белгиларсиз кечади. Бироқ улар ташувчи бўлиб қолишлари билан хавфлидир.

Юртимизда коронавирусга чалинган болаларда учрайдиган Кавасаки синдроми билан оғриганлар рўйхатга олингани йўқ. Ушбу касаллик ҳароратнинг кўтарилиши, нафас сиқиши, бўғимларнинг шишиши, тошмалар тошиши билан кечади. Шунинг учун болаларга ниҳоятда эътиборли бўлиш талаб этилади», — Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Манба: «Севимли» телеканали

@KoronaVirus_Video