Get Mystery Box with random crypto!

Отам Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон но | Конспект

Отам

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

Сизчи, қадрдон? "Отангга рахмат" деган сўзга қачон сазавор бўлдингиз?

@konspektor