Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ G7 билан Россия нефти нархини чеклаш бўйича муҳокамани тўх | Kommers.uz | Расмий канал

АҚШ G7 билан Россия нефти нархини чеклаш бўйича муҳокамани тўхтатмайди

АҚШ Москванинг бу ғоядан норозилигига қарамай, G7 мамлакатлари билан Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш масаласини муҳокама қилишда давом этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.

«Биз G7 етакчилари билан молия вазирлари даражасида муҳокамаларимизни давом эттириш ниятидамиз», — деди Оқ уй матбуот котиби.

Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Россия нефть нархи чегарасини қўллаб-қувватлайдиган мамлакатларга экспортни тўхтатиш билан таҳдид қилди.