Get Mystery Box with random crypto!

Халқ табоботидан Бурун битса.1 чой қошиқ чойни 1 стакан қайн | KLINIKA.UZ Скидки, акции и новости от клиник Ташкента

Халқ табоботидан

Бурун битса.1 чой қошиқ чойни 1 стакан қайноқ сувга солинг. Бироз тиниб турсин. Бурунни ана шу дамлама билан ювинг.

Нафас йўллари яллиғланиши. Бир чойқошиқ алоэ баргининг сувини олинг ва шу миқдордаги асал билан аралаштиринг. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 чойқошиқдан қабул қилинг. Бу восита балғамни кўчиради, юқори нафас йўлларидаги яллиғланишни даволайди.

Юрак уриши сусайса. Агар сиздаги юрак қисқариш частотаси бир дақиқада 55 зарбадан кам бўлса, у ҳолда ушбу тавсияни қўллаб кўришингиз мумкин: 10 дона лимон шарбатини сиқиб олинг, 10 дона саримсоқни майдаланг, уларни 1 литр тоза асал билан аралаштириб, шиша банкага солинг ва 10 кун салқин, қоронғи жойда сақланг. Аралашмани ҳар куни қўзғаб туринг.

Тайёр бўлган малҳамни эрталаб нонуштадан 30 дақиқа олдин 1 ошқошиқдан аста-секин шимиб қабул қилинг. Муолажа токи малҳам тугагунча давом этади.

@klinikauz_official