Get Mystery Box with random crypto!

Телеграм-каналимиз орқали эълон қилинган мурожаат юзасидан рас | Канал

Телеграм-каналимиз орқали эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди:

Ижтимоий тармоқ орқали "Биз Каттақўрғон шаҳар чиқиндилар йиғиладиган ҳудудда яшаймиз. Кеча эрталаб ахлатхона ёнганди, ўчириш учун сув сепилди, ёнғин тўлиқ ўчирилмаганлиги учун бугун эрталабдан ушбу ҳудуд тутун билан қопланди" мазмунида тарқалган хабарга кўра, Каттақўрғон шаҳри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур ҳолат тезкор бартараф этилиб, чиқинди полигони масъулларига МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисмига биноан баённомалар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.

Каналга уланиш: @kknimagap