Get Mystery Box with random crypto!

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабала | KIUT(YTIT)_подробно

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга ажратилади

Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан
олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Манба: https://t.me/davletovuz/20397