Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли талабалар! Кўпчилик битирувчи курс қандай бўлиши ҳа | KIUT(YTIT)_подробно

Ҳурматли талабалар!

Кўпчилик битирувчи курс қандай бўлиши ҳақида қизиқади.
Яъни, битираётганда қандай имтиҳон топширилиши ёки диплом иши ёзиладими деб сўрашади?

Талаба айнан битираётган курсга етиб келганда, у танлайди (барча йўналишда эмас):
Битирув малакавий иши (лойиҳаси, яъни диплом иши) тайёрлайдими ЁКИ Фанлараро якуний имтиҳон (яъни тест шаклида имтиҳон) топширишни танлайдими?

Тушунишим бўйича, Битирув малакавий ишини амалий, ижодий таълим йўналишларида мажбурий. Яъни булар, Архитектура ва шаҳарсозлик, Дизайн ва санъат ва шунга ўхшаш амалий таълим йўналишларида ўқийдиган талабалар фақат битирув малакавий лойиҳасини тайёрлашлари мажбурий бўлади.

4- курсни битира олмай қолиш ҳам мумкинми?
Мумкин, агар Сиз 4-курсгача F/FA/T ларингиз мавжуд бўлсаю, уларни битиргунча ёпишга улгурмасангиз, унда битира олмайсиз. Кейинги йилдаги битирувчилар билан битирасиз.

Қуйидаги хабарлар айнан битираётган талабаларга тегишли, сиз битирувчи бўлмасангиз, яъни шу ўқув йилида университетни битирмаётган бўлмасангиз, ҳозирча сизга тегишли эмас. Шунинг учун, маълумот учун билиб олсангиз бўлади.

@kiutpodrobno