Get Mystery Box with random crypto!

​ Стив Жобс—Уолтер Aйзексон #Бир_дақиқада_бир_китоб Китобд | Kitobxon kundaligi

Стив Жобс—Уолтер Aйзексон
#Бир_дақиқада_бир_китоб

Китобдаги асосий фикрлар:

Стив Жобс қандай инсон эди.

Болаликдан Стивга ақл бовар қилмас қатъият хос эди. У ҳеч қачон бошқалар хоҳлаган нарсани қилмаган, лекин бирон қарорга келиши билан у ҳар қандай йўл билан мақсадига эришарди.

Жобс бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини жуда яхши ҳис қиларди, одамларнинг заиф томонларини сезувчи ғайритабиий қобилиятга эга эди. Стив одамни қандай камситишни, уларни ерга уришни яхши биларди. У қўл остидагиларга асоссиз равишда қўпол муносабатда бўлган. Aммо, агар ходим ўзини хотиржам тутса, ишни тўғри ва самарали бажарса, Жобс уни ҳурмат қила бошларди.

Стив Жобс ўзлигини излашдан тўхтамасди: у зен-буддизмга эътиқод қилар ва AҚШдаги Буддист коммунада ҳам истиқомат қилади. У тажриба қилишдан қўрқмасди: очликни синаб кўрганди, турли хил парҳезлар ("Apple" номи олма парҳези туфайли пайдо бўлган) ва уйқусизликни синаб кўрганди. Стив сабрсиз ва кескин кайфияти билан ажралиб турарди.У агар нимадир у хоҳлагандек бўлмаса, тез-тез йиғлар ва омма олдида жазавага тушиб қоларди.

Стив Жобснинг ғоялари:

— Биз ҳамма нарсани яхши қилишимиз керак, ҳатто ҳеч ким кўрмайдиган нарсани ҳам.

— Биринчи даражали маҳсулотни яратиш учун фақат энг яхши ходимларни ишга ёллаш керак.

— Раҳбар барча жараёнларда иштирок этиши керак.

— Сиз ўзингиз эга бўлишни истаган маҳсулотни яратишингиз керак.

— Дизайн технологияни бошқариши керак.

— Ҳақиқий санъаткорлар ҳамма нарсани соддалаштирадилар. Жобс ҳамма нарсада: компанияни бошқаришда, маҳсулотни лойиҳалашда, муваффақият калити— рекламада ҳам оддийлик лозим деб ҳисобларди.

— Aгар биз ўзимизга зарар етказмасак, буни бошқа биров амалга оширади. Умуман олганда компанияга бир бутун сифатида қараш Жобсга ўз рақобатчиларидан сезиларли устунликни берганди. У глобал даражада фикрлар, iPhone-нинг чиқарилиши iPodнинг сотилишини камайтиради ва iPad эса ноутбукларнинг сотувига зарар етказади деб қўрқмаган.

- Харидор ҳар доим ҳам хақ эмас. Жобсдан "Сиз маркетинг тадқиқотларини ўтказасизми?" , деб сўрашганда, Жобс "Йўқ, чунки биз истеъмолчига кўрсатмагунимизча у ўзи нимани хоҳлашини билмайди" деб жавоб берган.

@kitoblog