2022-09-24 07:09:22
Қон системаси касалликлари Қон касалликлари, қон системаси касалликлари — периферик қон ва қон яратувчи аъзоларнинг шикастланиши билан кечадиган касалликлар гуруҳи. Қон касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва белгилари хилма-хил, лекин уларнинг ҳаммасида ҳам қон ҳужайраларининг ишланиб чиқиши, функциялари, организмда тақсимланиши ва бошқа кўрсаткичлари бузилади.
Бу ўзгаришлар қон яратилишини идора этадиган нерв-эндокрин система функцияси ҳамда бошқа аъзолар (меъда, жигар) фаолиятига, организмнинг ирсий хусусиятларини белгиловчи ген аппаратига боғлиқ.
Қон касалликларига олиб келадиган жараёнлар механизми мураккаб ва хилмахиллиги сабабли Қон касалликларини шартли равишда патогенетик хусусиятлари ва клиник белгиларига қараб лейкозлар, камқонликлар ва коагулопатияларга ажратилади. асосан, қизил қон системаси касалликлари, оқ қон системаси касалликлари, тромбоцитлар (қон пластинкалари)нинг касалликлари тафовут қилинади
Мурожаат учун: +998336000088
Telegram | Instagram | Facebook
2.7K views#𝖀𝖒𝖆𝖗𝖐𝖚𝖑𝖔𝖛𝖎𝖈𝖍 | , 04:09