Get Mystery Box with random crypto!

САБРДАН КУЙЛАК КИЙГАН АЁЛ ЭНГ ОҚИЛА АЁЛДИР! Сабрни сув қилиб | KITOBLIKLAR 24 | Kitob Tumani

САБРДАН КУЙЛАК КИЙГАН
АЁЛ ЭНГ ОҚИЛА АЁЛДИР!

Сабрни сув қилиб симирсанг агар
Болиш деб бардошга бош қўйсанг агар
Юрак ўрнига тош қўёлсанг агар
Ўшанда оқила аёл бўласан...

Янтоқни хам гул деб ушлолсанг агар
Йиғлаган чоғингда кулолсанг агар
Ўз дилингни ўзинг хушлолсанг агар
Ўшанда оқила аёл бўласан...

Бемор бўлганингда кулиб туролсанг
Қорнинг оч чоғида тўқман дея олсанг
Ҳол сўрмаганни ҳолин сўраолсанг
Ўшанда оқила аёл бўласан...

Боланг йиғлаганда овутаолсанг
Эринг хўрлаганда сабр қилолсанг
Орзу-умидингни четга суролсанг
Ўшанда оқила аёл бўласан...

Дардинг тўлганида ичга ютолсанг
Меҳрсиздан ҳатто меҳр кутолсанг
Ширин ёлгонларда жим яшай олсанг
Ўшанда оқила аёл бўласан...

Рўзгорда йўғини яшираолсанг
Уйнинг баракасини ошираолсанг
Ҳатто.. хиёнатни кечира олсанг
Ўшанда оқила аёл бўласан..

Янги каналимиз
@Qizimga_14

(Китобликларга қўшилинг )
➥https://t.me/joinchat/AAAAAFB-uZc3PEUT4yHVeg

Instagram | Telegram | YouTube