Get Mystery Box with random crypto!

Ихлос сурасидаги хислатли дуо ва унинг фазилати. Расулуллоҳ с | KITOBLIKLAR 24 | Kitob Tumani

Ихлос сурасидаги хислатли дуо ва унинг фазилати.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб бундай дедилар: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни юз марта ўқиса, тўрт нарсадан ташқари: ноҳақ одам ўлдирмаган, ҳаром емаган, зино қилмаган ва шароб ичмаган бўлса, Аллоҳ таоло унинг эллик хатосини мағфират қилади” (Ибн Адий Комил ва Имом Байҳақий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиган).

Ихлос сурасининг фазилати ҳақида ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этиб бундай дедилар: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ни уйига кирган вақтда ўқиса, бу сура хонадон аҳли ва қўшниларидан (Аллоҳ таолонинг изни билан) камбағалликми даф қилади” (Имом Табароний Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

Яқинларга ҳам улашинг.

(Китобликларга қўшилинг )
➥https://t.me/joinchat/AAAAAFB-uZc3PEUT4yHVeg