Get Mystery Box with random crypto!

#Қўшиб_ёзиш Қўшма сифатлар қўшиб ёзилади. #Сифат деб шахс ёк | Китоб – илм манбаи

#Қўшиб_ёзиш

Қўшма сифатлар қўшиб ёзилади.

#Сифат деб шахс ёки мавжудотнинг белгисини билдирувчи сўзларга айтилади. Масалан, яшил, катта, жасур, ўтакетган, бағрикенг...

Қўшма сифатлар деб бирдан ортиқ асосдан тузилган сифатларга айтилади. Масалан, шерюрак, бағрикенг.

Баъзилар бундай сўзларни ажратиб ёзиб хато қилишади. Уларни чалғитган нарса унинг мустақил маънони англатган иккита сўздан иборат бўлгани бўлиши мумкин. Лекин бунга чалғимаслик керак. Улар битта "Қандай?" деган саволга жавоб бўлади. Масалан, осмон ўпар деб ёзиш хато ҳисобланади (қўшма сифат бўлмай қолади).

@KITAABUN – китоб ўқиш ва тўғри ёзиш ҳақида