Get Mystery Box with random crypto!

КИНО ҲАҚДА САВОЛ ВА ЖАВОБ Сиз режиссёр бўлсангиз қайси ас | Kino san'ati

КИНО ҲАҚДА САВОЛ ВА ЖАВОБ

Сиз режиссёр бўлсангиз қайси асардан кино суратга оласиз? Саволига жавоблар қизиқарли ўтди. Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” қиссаси асосида фильм суратга олишни истагини кўпчилик билдирди. Иккинчи ўринда, А.Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” асари. Учинчи овозни “Минг бир кеча” китоби асосида фильм суратга олишни билдиришди.

Камина ҳам “Минг бир кеча” китобига кино ишлаш учун ов оз бергандим.

Шунингдек, “Лолазор” романи асосида кино ишламоқчи бўлганлар ҳам кўп экан, улар, 4 чи ўринни эгалашди. Ҳамда, Назар Эшонқул ва Омон Мухтор романи асосида ҳам фильм суратга олиш учун овоз беришди.

Бу албатта, яхши ва қувонарли. Агар Ўзбек киноси шу каби асарлар асосида филтм суратга олишни бошласа, кино санъати янги босқичга чиқади. Харҳолда, кино санъатига қизиқувчилар савияси баланд эканини, шу савол-жавоб билдирди.

Қатнашганларга раҳмат. Яна, қандай савол-жавоблар бўлишини истайсиз. Ёки қайси кинолар ҳақида каналда мақолалар чиқишини истайсиз, шарҳда билдиринг. Ҳамда Boysunqur каналида кино ва адабиёт ҳақида янги мақолалар эълон қилинмоқда, ўтказиб юборманг.

@kinosanati