Get Mystery Box with random crypto!

'Мен ўзимга қарши чиқмайман' Мендаги фантазия бейкграундим ва | Kino san'ati

"Мен ўзимга қарши чиқмайман"

Мендаги фантазия бейкграундим ва руҳиятимдан келиб чиқади. Мен фақат фильмларим ичида яшайман. Яхши фильм учун жуда кўп ғоя ва театрлаштирган ҳолда кўра олиш қобилияти керак. Жой, декорация, либослар - ҳаммасини бироз бўрттириб кўрсатган маъқул. Масалан, ҳазилкаш қаҳрамонларнинг костюми ёки мўйлови орқали бу ҳақидаги ишорани томошабинга етказиш мумкин. Мен костюмларни яхши кўраман, чунки улар қаҳрамоним ҳақида кўпроқ гапиради.

Фильмларимни турлича талқин қилиш мумкин. Ўйлайманки, танқидчилар фильмларимдан нафратланиш учун арзирли сабаблар келтира олишади.

Мен ўзимга қарши чиқмайман - доимо саргузаштларни хоҳлайман. Фильмларим орқали яхши бир ҳикояни айтиб бермоқчи бўламан, холос.

УЭС АНДЕРСОН

@kinosanati