Get Mystery Box with random crypto!

Президент янги вазирликларга эски вазирларни тайинлади. Мени | © Kinan Malik

Президент янги вазирликларга эски вазирларни тайинлади.

Мени ўйлантиргани, Хитойда 4 йил элчи бўлган Бахтиёр Саидовни ташқи ишлар вазири бўлишидан ҳам, асли мутахассислиги иқтисодчи бўлган, асосан ташқи алоқалар соҳасида ишлаган, таълимга умуман алоқаси бўлмаган одамни Хитойда элчиликдан кейин, бугун бош вазир этиб тайинланганча қандай қилиб бир йилдан ортиқ талим вазири бўлиб ишлаганлиги.

Сизлар бўлса таълим вазирлиги энг коррупциялашган вазирлик бўлди, таълим соҳаси ўлди дейсизлар.

Охирги йиллар Хитойнинг таъсири Россияникидан ошиб кетганлигини инобатга олсак, Хитойда кўп йиллар элчи бўлган шахсни ташқи ишлар вазири этиб тайинланиши кўп нарсадан дарак берса керак. Хитой танқидчиси Валижон Калонов 3 йилга жиннихонага ташланганичи, эсингиздами?

Бундай ўзгартиришларда халқ учун ҳеч қандай манфаат йўқ, буни келажакда кўриб бораверасиз.

Эгасиз давлат талон-тарож, халқи ҳор бўлади.
Давлат ҳақиқий эгаларига ўтиши керак.

https://t.me/Kinan_Malik