Get Mystery Box with random crypto!

P/S: Осмони мусаффо Ўзбекистонда йўталга қарши сиропдан ў | © Kinan Malik

P/S:

Осмони мусаффо Ўзбекистонда йўталга қарши сиропдан ўлган болалар сони бугунга келиб 19 тага етибди. (Бу бизга маълум бўлгани.)

Эътибор беринг, болалар ҳақида ҳамдардлик оҳангида "вафот этди" эмас, "ўлди" деб ёзяпман. Инсонга нисбатан айтиладиган "нафар" сўзини эмас, буюм-нарсага нисбатан ишлатиладиган "та" сўзини қўллаяпман. Нега?

Чунки Соғлиқни сақлаш вазирлигидан тортиб, бошқа масъул идораларгача бу болалар ўлимига худди шундай – бепарво муносабатда бўляпти. Ўлимлар давом этяпти, айбдорлар юзага чиқмаяпти.

Ҳолат шунчаликки, ўша 19 нафар боланинг ота-онаси ҳам лоқайд. Бошқа мамлакатда бўлганида ота-оналар аллақачон боласининг хунини талаб қилиб чиққан, масъуллар жазоланишини сўраб, судларнинг эшигини бузиб юборган бўларди.

Янги Ўзбекистонда инсон қадри шунчалик...

https://t.me/Kinan_Malik