Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!! АЗИЗ БУЛОҚБОШИЛИК ФУҚАРОЛАР! Вазирлар Маҳкам | KIMYO to‘garak Egamnazarov Diyorbek

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

АЗИЗ БУЛОҚБОШИЛИК ФУҚАРОЛАР!

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги” 402-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 25 май кунги №18 буйруғи қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига асосан Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилиши йўлга қўйилди:

Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

Тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

Ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

Ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Изох: Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН, Булоқбоши туман хокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузурида тегишли мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, низомга асосан қабул бошланганлигини маълум қиламиз!

Танловда иштирок этиб, ўқиш истагини билдирган эҳтиёжманд юқоридаги тоифаларга кирадиган оилалардаги хотин-қизларнинг мурожаатлари жорий йилнинг 30 май кунидан 8 июнь кунига қадар https://xotin-qizlar.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилинади.

http://t.me/buloqboshipress