Get Mystery Box with random crypto!

​ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ БЕЛГИ | XADICHAYI KUBRO

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Олий диний таълим муассасаларида:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@xojabuxoriy | xojabuxoriy.uz