Get Mystery Box with random crypto!

Икки йилдан сўнг Кабминда селектор: — Солиқ тушумлари камайиб | Tanqid va taraqqiyot / keslive

Икки йилдан сўнг Кабминда селектор:

— Солиқ тушумлари камайиб кетган, кимдур бунга жавоб берадими? Қани, солиқни раиси?

— кечирасиз, жаноб бош вазир Солиқни раиси стол тенниси бўйича мусобақага кетган.

— олий таълимда давомат тушиб кетган, ётоқхоналар етишмаяпти. 12 та студент бир хонали квартирада ис газидан заҳарланган. Ким бунга жавоб беради?

— жаноб бош вазир, олий таълим вазири Сочида бўлиб ўтадиган воллейбол бўйича мусобақа учун терма жамоа билан шуғулланяпти.

— бензин нархлари кўтарилиб, заправкалар очеред бўлиб ётибди. Одамлар баклашкада опчиқиб сотвотти? Қани, нефтгазни валломати?

— жаноб бош вазир, Нефтгазни раиси енгил атлетикачиларимиз билан машғулот ўтказиш учун сиздан рухсат олган эдилар.

— темир йўл тарифларини пасайтириш бўйича таклиф киритилсин деб топшириқ бергандим. Нима бўлди шуни ижроси?

— минг бор узр, жаноб Раматов бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган спортчиларимизни кутиб олиш учун аэропортдалар.

— МДҲ давлатлари бўйича энг кам балиқ истеъмол қиладиган давлат деб топилибмиз, нега балиқсаноат белгиланган режани бажармаяпти?

— Ўзбекбалиқсаноат раиси гандболчиларимиз билан бирга...

— Ўчир овозингни! Ким бор ўзи? Ануви шаҳар ҳокими нимага йиғилишларга кемиди?

— шаҳар ҳокими ҳозир йога машғулотида эдилар, йиғилишга зоом орқали қатнашаман дегандилар, уланиб бўлмаяпти. Қурилиш вазири штангистлар билан овора, адлия вазири баскетбол ўйнаяпти...

— ахмоқлар!!! Ҳаммаси йўқолсин! Эртага янги вазирларни рўйхати Сенатга берилсин!

— хўп-ку, лекин Самарқандда икки ҳафта велоспорт бўйича осиё чемпионати бўлиб ўтади, Сенат раиси мусобақада қатнашади...

(албатта ҳазил )

@keleslive