Get Mystery Box with random crypto!

'Президент бобо, уйни бузганларга айтинг: уйимизни қайтариб бе | ELPARVAR MEDIA

"Президент бобо, уйни бузганларга айтинг: уйимизни қайтариб берсин"- болалар.
Видеога илова қилинган мурожаатда айтилишича, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ер берамиз, деб фуқарони уйини "снос" қилишган.
"Уй бузилишдан олдин ҳокимлик ўрганиб, уй марҳум отамни номидалиги учун 5 та фарзандга бўлинди.
Ҳовлида мен икки укам билан яшаётганимиз учун ҳар биримизга ер ваъда қилинди. Уй бузилгач, ўрта укамга ер бериб мен ва кичик укамга бермади.
Мени уй сотиб олишга имконим йўқ. Ер берса уй қуришга материал йиғдим. Аммо ер берилмади. Уч йилдирки бормаган жойим қолмади. Уйсиз қолиб, соғлигимни йўқотдим, ногиронга айландим.
Прокуратура ва Адлия вазирлиги қонунбузилиши мавжуд, деб хулоса берса ҳам суд даъво муддати ўтиб кетган, деб қарор чиқарворди.
Аслида ҳеч қандай "снос" йўқ экан. Уйи бузилганларга, деган жойдан ҳали уйи бузилмаган, таниши борлар ер олди", дейди мурожаатчи.
Савол: эски бўлса ҳам оилани болалари билан иссиқ уйидан айириш нима учун керак эди ўзи?

https://t.me/qizilhudud