Get Mystery Box with random crypto!

. Қалбдаги иймон дарахтининг ҳаёт бўлишининг сабаби - манзили | ٠

. Қалбдаги иймон дарахтининг ҳаёт бўлишининг сабаби - манзили Расулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам келтирган ваҳий сувидадир. У ёрқин ҳидоят ва фойдали илм билан келгандир. Агар қалб ушбу сув билан суғорилса иймон дарахти ўсади ва қувватлашади, шохлари кенгаяди. Шунинг билан мўминнинг қалби карамли бўлади. Содиқул масдуқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Узумни Карм деманглар, чунки карм мўминнинг қалбидир», дедилар». (Имом Муслим ривояти).
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан Қуръонни қалбимизнинг баҳори этишини сўрашга тарғиб қилганлар.

Изоҳ: Жоҳилият араблари ичкиликка муккасидан кетган одамлар эди. Улар маст қилувчи ичимликни асосан узумдан олишарди. «Хамр кишини карамли, олийжаноб қилиб юборади» деб билишар, ўзларича хамрни саховат, олийжаноблик маъносидаги «карм» сўзи билан аташарди. Айни пайтда узумни ҳам, узумдан қилинадиган маст қилувчи ичимликни ҳам «карм» дейишар эди. Шу боис, ҳалол нарса ҳаром нарсанинг номи билан аталиб қолмаслиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.