Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасидан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар д | KOREYA NEWS

Корея Республикасидан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар диққатига

Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси тақдим этган маълумотга асосан, меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга кириб келганлигига 1 йил тўлишига яқин қолган фуқаролар, ўрнатилган тартибда элчихонага мурожаат қилиши лозим.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вақтинча очилган “Таътил2020” телеграм мессенжери орқали ҳам бу ҳақида хабар берилган.

Аммо таътилга келган фуқаролар орасида бугунги кунга қадар ушбу хабар ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар борлигини инобатга олиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистонга кириб келганлигига 1 йил тўлишига яқин қолган фуқаролар (камида 10 кун олдин) ўрнатилган тартибда паспорт, ID карта ҳамда элчихона томонидан талаб этиладиган консуллик хизмати учун тўловни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим этиши зарур. (ID картасида виза амал қилиш муддати тугаган ҳамда иш берувчидан рад жавоби олиб, Корея Республикасига кириб бориш муддати тугаган фуқароларнинг ҳужжатлари қабул қилинмайди).

Ўзбекистонга келганига 1 йил тўлган бўлса, ўрнатилган тартибда иш берувчига қайта виза беришини сўраб, мурожаат қилгандан кейин Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ҳужжатларини (виза тасдиқномаси, паспорт, ID карта, консуллик хизмати учун тўлови) топшириши сўралади.

Шунингдек, шуни маълум қиламизки, ушбу тадбирлар Сизни Корея Республикасига кириб боришингиз кафолатини бермайди

@kareyanews
@kareyanews