2022-07-14 14:05:53
Буюк шахсларнинг ҳаёти ҳам ўзига хос бўлади. Ўтган куни сотиб олган «
Ойбегим менинг» биографик асари орқали бунга яна бир бор амин бўлдим. Китоб машҳур шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Ойбекнинг рафиқаси Зарифа Саидносирова томонидан тўпланган хатлар ва хотираларга асосланиб, китоб ҳолига келтирилган.
Севги-муҳаббат, айрилиқ-ҳижрон ҳақида доим эркак ёзувчиларнинг қаламига мансуб асарларни ўқиб келганим боис, иккинчи тарафнинг бошдан ўтказганларини ўқиш менга жуда қизиқ бўлди. 300 бетли китоб икки кунда тугатилиб, нафақат Ойбек шахси ҳақида, балки
биринчи ўзбек аёл рассоми, кимёгари ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.
Бу жуфтликнинг бир-бирининг ишқида йиллаб қийналгани, ҳаётнинг оғир дамларини шеър ўқиб ўтказганлари, туҳмат ва бўхтонларга қандай бардош бергани ўқувчини беэътибор қолдирмайди.
Китобни ўқир эканман, ўзимча ўйланиб қоламан, агарда Зарифа опа илмли, зиёли бўлмаганида Ойбекнинг эркаликларга чидармиди? Агарда Зарифа опа илмга чанқоқ, Ўрта Осиё давлат университетига ўқишга кирган
биринчи ўзбек қизи бўлмагагида Ойбек ўз буюклигига эришармиди? Қизларнинг, аёлларнинг билим олишига, диний илмлар билан бир қаторда, аниқ ва табиий фанларни ўқишига бундан 100 йил олдин қаттиқ эътибор қаратган
Саидносир Миржалилов каби оталар ҳозир ҳам бормикан?!
Фарзандларингизни, айниқса, қизларингизни ўқитинг, олима қилинг, деб бекорга айтишмайди. Турмушнинг оғир кунларида эрига елкадош, маслакдош бўлади.
«Ойбегим менинг»ни эса албатта, вақт топиб ўқиб кўринг.
@Kapgir
1.3K views11:05