Get Mystery Box with random crypto!

Олдин хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Республика Олимпия | KAMONDAN OTISH UZ

Олдин хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг Камондан отиш тури бўйича профессионал спортчилар ўртасидаги "Алпомиш ва Барчиной" номли II- халқаро турнири якунланди.
Мазкур халқаро турнирда 5 та давлат Бирлашган Араб Амирлиги, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон Республикаларидан 100га яқин спортчилар иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида:
3- ўринни Қирғизистон миллий терма жамоаси,
нуфузли 2- ўринни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда
фахрли 1- ўринни Қозоғистон миллий терма жамоаси қўлга киритди.

Фаол қатнашган ва фахрли ўринни эгаллаган камончиларимиз ҳамда уларнинг мураббийларини Камондан отиш федерацияси раҳбарияти номидан самимий муборакбод этамиз!

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube