Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Изма из медиалойиҳа | КАМОЛОВ

Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Изма из медиалойиҳаси менга жуда ёқади. Чунки бу ерда ҳокимни мақташмайди-да!

Видео тўғрисида айтадиган бўлсам, мен шу вақтгача кўп бор Аркга кирганман ва чиройли (аёл) туристлардан бошқа ҳайратланарли ҳеч нима кўрмай чиқиб кетганман.

Ушбу видеолавҳани охиригача кўриб яна Аркга қайта киришни хоҳлаб қолдим ва вақтим бўлганда албатта болаларим билан кирмоқчиман. Сабаби, у ерда бир аср ёшга тенг Каъбапўш ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг мактублари борлигини билмаган эканман. Нафақат булар, балки биз кўрмай қолган хоналар ҳам мени қизиқтирди.

Барчангизга видеони охиригача кўришни тавсия қиламан

@KamolovSher