2022-11-18 08:03:06
ЎРТАДА ТУРМАЙ, МАН ЎЛАЙ•Қиз топ, йигит бойи учун,
Киёв топ, қиз ойи учун,
Бир кийимлик шойи учун,
Ўртада турмай, ман ўлай! •Яшамасдан тинч, бахтиёр,
Бир-бирига берар озор,
Жанжал чиқса ман-айбдор,
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Бахтли дамда эсламайди,
Бир нон билан йўқламайди,
Милтиғингни ўқла, майли,
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Хўмрайса йигит отаси,
Тумтаяр қизнинг онаси,
Кўришмай ўтар боласи,
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Оллоҳсиз бахт келишмайди,
Нахот шуни билишмайди,
Пешонадан кўришмайди,
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Қуда томонни кўндириш-
Бармоғингга қуш қўндириш,
Осонми, бир иш дўндириш?
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Қон қилади эрим сўкиб,
Ҳар кўрганда заҳрин тўкиб,
Адо бўлдим кўнглим чўкиб,
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Менга нимайди қиз топиб?!
Икки ёққа тинмай чопиб,
Кучугиям кетар қопиб,
Ўртада турмай, манўлай!
•Тинч ўтирсам бўлмасмиди?!
Қорним ўлгур тўймасмиди?!
Эрсиз қолиб ўлмасмиди?!
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Ўйлабманки. савоб бўлар,
Бир кун яхши жавоб бўлар,
Ичим куйиб кабоб бўлар,
Ўртада турмай, ман ўлай!
•Қадри кетган олтин бўлдим,
Бир эси йўқ хотин бўлдим,
Марҳабахон отин бўлдим,
Ўртада турмай, ман ўлай!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
DUNYODA
14 views., 05:03