Get Mystery Box with random crypto!

Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Агар сен му | Kosonsoy tuman 8-Maktab(RASMIY KANAL)🎓🇺🇿

Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Агар сен мутааллим (илм олувчи бўлсанг), устозинг ҳузурида қуйидаги одобларга риоя этишинг шарт:

Аввало салом бериш ва киришга изн сўраш;
Беҳуда гапларни гапирмаслик;
Рухсатисиз сўз бошламаслик;

Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик;

Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш;
Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик;
Дарсдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик;

Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши;
У ҳақида яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

Исроил Тиллабоев