Get Mystery Box with random crypto!

Сим-карта сотиб олиш учун ўқувчилардан пул олиб келиш сўралган | User sotilad

Сим-карта сотиб олиш учун ўқувчилардан пул олиб келиш сўралган мактабда директор ишдан ҳайдалди

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Бойғули» МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиалида юз берган. Филиалда 45 нафар бошланғич синф ўқувчиси таҳсил олади.

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда ҳақиқатда ўқувчиларни Ташаббусли буджетда овоз йиғиш учун жалб қилиш бўйича топшириқ мактаб директори томонидан берилгани аниқланди.

Ўқувчиларни кампанияга жалб қилган синф раҳбарларига интизомий жазо берилди, мактаб директори Л.Усманова эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Маълумот учун: Мактаб жамоаси қўшимча электрон доска, компьютер жиҳозлари олиш учун Ташаббусли буджетда иштирок этган. Сўралган маблағ миқдори – 300 миллион сўм.

JIZZAX AHLI KANALI

Yaqinlarizga ham yuboring.

https://t.me/+RkPULqwd4MkyZGVi
https://t.me/+RkPULqwd4MkyZGVi