Get Mystery Box with random crypto!

Саҳарлик дастурхонидан қандай маҳсулотлар жой олгани маъқул? | User sotilad

Саҳарлик дастурхонидан қандай маҳсулотлар жой олгани маъқул?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича тавсияларидан саҳарлик дастурхони учун таомнома тузишга доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган.

Қайд этилишича:

“оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим!

Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ва/ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

Саҳарлик учун тавсиялар:

икки бурда нон;
сабзавотли омлет ёки яхши қайнатилган тухум;
тўғралган сабзавотлар;
пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;
чой;

JIZZAX AHLI KANALI

Yaqinlarizga ham yuboring.

https://t.me/+RkPULqwd4MkyZGVi
https://t.me/+RkPULqwd4MkyZGVi