Get Mystery Box with random crypto!

Одам жимиб қўяр экан бош Қирқ йилликнинг остонасига - Кулиб ту | Jinnicha Xazillar🤪

Одам жимиб қўяр экан бош
Қирқ йилликнинг остонасига -
Кулиб турар ўттиз тўққиз ёш
Фасоҳатнинг нишонасига.

Ҳа, бу ёшда хаёл қўққисдан
Жиддийланар, қалбга дард юқар.
Кўнгил сезар - ўттиз тўққизда
Инсон умрин чилласи тугар.

Ўттиз тўққиз... Сирли бир хилқат,
Умид, ғусса, ёприлар ялпи.
Самовотга бот-бот тикилган
Пайғамбарнинг етишган қалби...

Бугун сени дўстларинг қутлар,
Ошинолар ҳар шеърга ҳамдам.
Бошни силар таниш булутлар,
Чўққи кутар...Яна бир қадам.

Бир қадам, ҳа, бу айём олди
Ҳассос юрак тилак уйғотар:
Қирқигача чидасанг бўлди,
Уёғида чексизлик ётар...