Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи ўқувчиларидан оилавий аҳволи тўғрисида сўрай бошлабди | Жайдари ҳазиллар ташрифномаси

Ўқитувчи ўқувчиларидан оилавий аҳволи тўғрисида сўрай бошлабди.
— Қани сен, тур-чи! Даданг нима иш қилади?
— Дадам солиқда ишлайди.
— Оилавий аҳволингиз қандай?
— Ҳаммаси зўр!
Иккинчи боладан:
— Сенинг даданг-чи, нима иш қилади?
— Ҳокимиятда ишлайди.
— Шароитларинг қанақа?
— O-o, клас!!!
Бир бола парта остига кириб кетгудай ўтирганмиш.
Ўқитувчи:
— Сен нега беркиняпсан? Тур-чи!? Даданг нима иш қилади?
— Дадам тадбиркор.
— Оилавий шароитингиз қанақа?
— Анави иккаласининг дадаси бўлмаганида, биз ҳам зўр яшардик.

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар