2024-06-13 16:08:52
#ибрат #тарқатинг
Жарқўрғонда соғинябди онам мени! Жумбоғи кўп очилмаган сири бисёр.
Ўз бағрига чорлар доим олам мени.
Узоқ кетдим келар дея зор интизор.
Жарқўрғонда соғинябди онам мени.
Соф қалблидир мухаббати тўла унда.
Уйқи билмас бехаловат бедор тунда.
Болам дея хавотирлар олиб кунда.
Жарқўрғонда соғинябди онам мени.
Гаплашганда кўзда ёши ила такрор.
Соғиндим дер кунда минг бор болам сени.
Соғинтирдим азоб бердим мен дил озор.
Жарқўрғонда соғинябди онам мени.
Жанонлар гар муштоқ бўлса ёнидаман.
Алдаб қўйган цехирлаган бу кўнгилни.
Омадига ошиқлар кўп камрон нурни.
Жарқўрғонда соғинябди онам мени.
Давлат сўрмас мол дунёга парвойи йўқ.
Сочларида оқармаган бир сочи йўқ.
Мен бедилни мехри ҳам йўқ кўнглимда чўқ.
Жарқўрғонда соғинябди онам мени.
Борин бериб жонин бериб асраганим.
Дард чекганда бирор кимса билмаганим.
Ёлғизгинам мехрибоним дуогўйим.
Жарқўрғонда соғинябди онам мени.
"
JARQO'RG'ON YANGILIKLARI" каналига обуна бўлинг
@JARQURGON_YANGILIKLARI
9.1K viewsShahzod Uralov, 13:08