Get Mystery Box with random crypto!

2024 йилнинг 07 июнь куни соат 17:00 ларда Сурхондарё вилояти | Jarqo'rg'on yangiliklari. Shahzod Uralov

2024 йилнинг 07 июнь куни соат 17:00 ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-101 автомобиль йўлининг 2 км.да 1995 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия-1” русумли транспорт воситасини “Жарқўрғон-Какайда” йўналишида бошқариб келиб, йўлнинг ўнг томонига тўхтаб, чапга қайрилиб олиш вақтида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 2001 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситасининг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб тўқнашади.

Ҳодисада “Нексия-2” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилиб, ҳодиса жойи расмийлаштирилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала транспорт воситасида бўлганларда тан жароҳати ва ўлим ҳолатлари кузатилмаган.

"JARQO'RG'ON YANGILIKLARI" каналига обуна бўлинг
@JARQURGON_YANGILIKLARI