Get Mystery Box with random crypto!

9 июнь — Халқаро дўстлар куни! Биродарлар, бугун дийдор кўриш | Jarqo'rg'on yangiliklari. Shahzod Uralov

9 июнь — Халқаро дўстлар куни!

Биродарлар, бугун дийдор кўришайлик!

Яратганнинг ҳар бир куни бизга байрам,
Тонг саҳарда бомдод учун туришайлик.
Фаришталар бунда қилар экан сайрам,
Биродарлар, бугун дийдор кўришайлик!

Меҳр кўзда, сеҳр сўзда дегани рост,
Дунё иши узоқлатиб қўйди бироз,
Оқибат ҳам қилар биздан кўп эътироз,
Биродарлар, бугун дийдор кўришайлик!

Даврамизда шароб эмас, Замзам бўлсин,
Ғийбат эмас, ҳадис шариф ҳамдам бўлсин,
Яратганнинг буюк васли малҳам бўсин,
Биродарлар, бугун дийдор кўришайлик!

Меҳр нури эрта қуриб қолмасидан,
Юракда ишқ унсиз уриб толмасидан,
Яратганим омонатин олмасиндан...
Биродарлар, бугун дийдор кўришайлик!

Биздан кейин фарзандимиз ўрнак олсин,
Биродарлик қадри нима, англаб билсин,
Қиёматли дўст тутинсин, бир тан бўлсин,
Биродарлар, бугун дийдор кўришайлик!

"JARQO'RG'ON YANGILIKLARI" каналига обуна бўлинг
@JARQURGON_YANGILIKLARI