Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат #таркатинг Агар ҳар бир ҳоким, ҳар бир ташкилот раҳбар | Jarqo'rg'on yangiliklari. Shahzod Uralov

#ибрат #таркатинг

Агар ҳар бир ҳоким, ҳар бир ташкилот раҳбари, ҳар бир декан, ҳар бир ўқитувчи қилаётган ишини чин юракдан ва маъсулият билан амалга оширса, биз жуда тез ривожланиб кетардик.

Японияга борсангиз, мактаб деворига шундай ёзиб қўйилган: “Сенинг синфингда камида битта бош вазир ёки вазир ўтирган бўлиши мумкин. Шунинг учун илтимос, ҳурматли ўқитувчи, дарс машғулотига виждонан муносабатда бўл”.

Бу биринчи ёки иккинчи синф ўқувчилари хонасида ёзилган. У билмайдики, 20 йилдан кейин булар орасидан вазир ёки олим чиқиб қолиши мумкин. Энди тасаввур қилинг, ўқитувчи мактабда ўқувчиларга яхши билим бермади, ўз ишига виждонан ёндашмади, шулар орасидан эртага кимдир вазир бўлади, ундан халққа қандай фойда бўлиши мумкин?! Ёхуд ўша юқори лавозим эгаси ўзига таълим берган ўқитувчи меҳнатини қандай баҳолайди, болалигини қандай хотирлайди?!

"Лидерлар китоби"дан

Жарқўрғон янгиликларига қўшилинг!
https://t.me/jarqurgon_yangiliklari
https://t.me/jarqurgon_yangiliklari