Get Mystery Box with random crypto!

Жарқўрғон туманида йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишилди | Jarqo`rg`on tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI

Жарқўрғон туманида йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Вилоят ҳокими У.Қосимов қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгусидаги режалар билан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманида бўлди. Дастлаб аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси, шу жумладан, лимончиликни йўлга қўйиш, полиз маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёнлари билан танишилди.

Шундан сўнг вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар тақдимот қилинди. Жумладан, Олтинсой туманида 1 000 гектар майдонда узумчиликни ташкил этиш, Шўрчи туманида 450 гектар майдонда тутзор барпо этиш, Қумқўрғон туманида жун кластери фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, Жарқўрғон туманида плёнка остида эртапишар полиз маҳсулотлари етиштириш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Ташаббускорлар томонидан лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёнлари, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар хусусида ахборот берилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан тавсия ва топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site