Get Mystery Box with random crypto!

НОДИРБЕК АБДУСАТТОРОВ ФАНТАСТИК ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!!! Шахмат олим | Jared Jozef Leto

НОДИРБЕК АБДУСАТТОРОВ ФАНТАСТИК ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!!!

Шахмат олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси энг асосий рақиби Ҳиндистон-2 терма жамоаси билан дуранг ўйнади ва турнир пешқадами сифатидаги ўрнини сақлаб қолди.

Бугун барча йигитларимиз жуда кучли ўйнашди. Чунки рақиб ҳам ҳақиқатдан ўта кучли экан.

Дастлаб Жаҳонгир Воҳидов ўта қийин вазиятдан ақлли чиқиб кета олди ва дурангга эришди. Сўнгра Нодирбек Якуббоев кичик устунликда бўлса ҳам, рақиби бор кучини дуранг қилиш учун ташлади ва буни уддалади.

3-тахтада Жавоҳир Синдоров ҳам ўта мураккаб ва қийин партияни ўтказди. Рақиби Pragg бугун жуда аниқ ўйнади, деярли хатога йўл қўймади. Шундай бўлсада Жавоҳир охиригича мардонавор курашди. Аммо бир пиёда устунлиги охирида ўз сўзини айтди ва мағлуб бўлди.

Жавоҳирнинг мағлубиятидан сўнг ҳамманинг кайфияти тушиб кетди. Чунки 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов Гукеш билан ўйинда ўта қийин вазиятда эди. Ҳатто бир ҳолатда Гукеш муқаррар мотни ҳам ўтказиб юборди. Нодирбекнинг дуранг ўйнашига ҳам деярли умид йўқ эди, мабодо дуранг бўлса ҳам Ҳиндистон-2 ғалаба қозонган бўларди.

Агар биз бугунги ўйинда ютқазсак, чемпионлик тугул, ҳатто кучли учликка киришимиз ҳам сўроқ остида бўларди.

Аммо Нодирбек Абдусатторов таслим бўлмади ва 100%лик мағлубият ҳолатида мўжиза кўрсатди!!! Турнирнинг энг кучли ўйинчиси Гукеш Нодирбекнинг ўзига ишончи ва қатъиятидан довдиради шекилли, бирин-кетин хато қила бошлади. Бундан фойдаланган Нодирбек ғалабани илиб кетди!!!

Ваааааҳ, эсласам яна хурсанд бўлиб кетяпман, Нодирбек фантастик ғалаба қозонди!!!

Шундай қилиб, Ўзбекистон турнирда 1-ўринда қолди. Ўзбекистон мусобақада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Энди охирги тур қолди. Бизни чемпионликдан атиги битта ўйин ажратиб турибди!

Эй, Аллоҳим, ўзинг йигитларимизнинг омадини бергин!


@xushnudbek