Get Mystery Box with random crypto!

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон йигитларининг мағлубиятсиз юриш | Jared Jozef Leto

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон йигитларининг мағлубиятсиз юриши давом этади.

Ченнайда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз ниҳоясига етмоқда.

Бугун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 10-тур доирасида Ҳиндистон-2 жамоасига қарши баҳс олиб борди ва дурангга эришди - 2:2! 

Қайд этиш лозимки, қора доналарда ўйнаган Абдусатторов сўнгги лаҳзаларда ғалабага эришди ва нафақат ўзининг, балки Ўзбекистоннинг мағлубиятдан асраб қолди. Нодирбекнинг бугунги рақиби Гукеш 9 та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келаётганди (8,5 очко).

Жавоҳир Синдаров эса имкониятни бой бериб қўйди. Нодирбек Якуббаев ва Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этди.
olamsport.com