Get Mystery Box with random crypto!

• Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ва унга етиштирувчи | ZAM - ZAM

• Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ва унга етиштирувчи ўнта сабаб:

1. Қуръонни тадаббур билан ундан ирода қилинган маъноларини тушуниб қироат қилмоқ. Худди бир киши бирор бир китобни унинг муаллифи ундан кўзлаганини билиши учун уни ёд олиб, шарҳлаб берганидай.

2. Аллоҳ таолога фарз ибодатлардан кейин нафл ибодатлар билан яқинлашмоқ. Чунки у севиш даражасидан севилиш даражасига олиб чиқади.

3. У Зотни барча ҳолатларда тил, қалб, амал билан давомий зикр қилмоқ. Банданинг муҳаббатдан оладиган насибаси қилган зикри миқдорича бўлади, албатта.

4. Бандага ҳавои нафси ғолиб келган вақтда ҳам У Зот суйган нарсаларни нафсига қийин бўлса ҳам улардан устун кўриб Аллоҳнинг севгисига интилмоғидир.

5. У Зотнинг исм-сифатлари билан, У Зотнинг шоҳид бўлиб туриши ва маърифати билан қалбни мутолаа қилиб уқтириб туриш. Мана шу риёз-боғчасида қалбни сайир қилиш, у билан суғоришдир. Дарҳақиқат, ким Аллоҳ таолони исмлари, сифатлари, феъл-ишлари билан таниган бўлса, албатта Уни қаттиқ севиб қолади. Шунинг учун У Зотни инкор қилувчи Фиръавния ва Жаҳмия тоифаси қалбларга мана шу маърифатга етишиш йўли билан Маҳбубига етишиш йўлини тўсувчи энг ёмон йўл тўсарлар бўлган.

6. У Зотнинг оламларга қилаётган яхшилиги ва эҳсонига ҳамда барча нозу-неъматларига дил ва тил билан гувоҳлик бериш, чунки мана шу иш У Зотнинг муҳаббатини жалб қилиш учун чақириқдир.

7. Буниси энг ажойиб: Аллоҳ таолонинг ҳузурида тамоман қалбнинг ҳокисорлигидир. Бу маънони сўз билан изоҳлаб бўлмайди.

8. У Зот кечаси илоҳий нозил бўлган вақтда У билан ёлғиз қолиб муножаат қилиш ва каломини ўқиш учун холий қолиш. У Зотнинг ҳузурида юракдан туриш, Унинг ҳузурида қуллик одоби ила одоб билан туриш. Сўнгра бу ҳолатни истиғфор ва тавба билан хотималаш.

9. У Зотни чиндан севадиган содиқлар билан мажлис қуриш, уларнинг ширин сўзларини худди ширин меваларнинг ҳосилини тергандай териб олиш. Ва фақатгина гапириш фойдали, деб билганингизда гапирмоғингиз. Ана ўшанда эътиборингиз улуғ бўлиб бораётганини ва бошқаларга сиздан манфаат етиб турганини биласиз.

10. Қалб билан Аллоҳнинг ўртасини бузадиган ва узадиган ҳар қандай сабабдан узоқда бўлишдир.

- Мазкур ўнта сабаб билан Аллоҳга муҳаббат қўйганлар муҳаббат манзилига етиб олган ва Унинг муҳаббатига етишганлардир. Мана шуларнинг барчасини қўлга киритиш учун эса икки нарса бўлиши лозим:

1. Руҳни манашу шарафга ҳозирлаш.
2. Басират-кўзларини очиш.

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ, «Мадорижус-соликийин» 1/213-214.