Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини | Jaloliddin Ahmadaliyev ✅

Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур !

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571- Фил йилида баҳор фасли душанба куни тонг вақтида туғилганлар. Бу кун милодий 20- ёки 22- апрелга тўғри келади. Қамарий  раббиул-аввал ойининг 12-куни Макка шаҳрида туғилганлар. 40 ёшда набий бўлганлар. Пайғамбаримиз вафот этишлари ҳижратнинг 11-йили, раббиул аввал ойининг ўн учинчиси яъни душанба куни (милодий 632-йил 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади). Пайғамбар алайҳис-саломнинг ёшлари қамария йили ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсия ҳисоби бўйича эса 61 ёшу 84 кунни ташкил этади.
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак: 

1-Муҳаммад 
2-Мустафо 
3-Маҳмуд 
4-Аҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та жориялари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит 
2-Савдо бинти Зама 
3-Оиша бинти Абу Бакр 
4-Ҳафса бинти Умар 
5-Зайнаб бинти Ҳузайма 
6-Умму Салама бинти Абу Умайя 
7-Зайнаб бинти Жаҳш 
8-Жувайрия бинти Ҳорис 
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 
10-Сафия бинти Ҳуяй 
11-Маймуна бинти Ҳорис 
Жориялари:
12-Райҳона
13-Мориа Қибтийя

Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Абдуллоҳ. 
Оналарининг исми Омина.  Додаларининг исми Абдулмутталиб(Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1- Абу Толиб.(мушрик бўлган)
2- Ҳамза. (мўмин бўлган)
3- Аббос. (мўмин бўлган)
4- Абу Лаҳаб (мушрик бўлган)

6 та аммалари бўлган
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Арво
4- Барра
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму Кулсум 
2- Руқайя 
3- Зайнаб 
4- Фотима 
Ўғилларининг исми:
1-Қосим 
2-Тохир
3-Иброҳим.
фақат Иброҳим ўғилларини Мориа жорияларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан
10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Абу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Али ибн Абу Толиб
5-Абдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Абу Убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд..