Get Mystery Box with random crypto!

қолишидан чўчиб, ўлимни хоҳламайди. Лекин унинг бу ҳолати узрл | Jahonbahsh

қолишидан чўчиб, ўлимни хоҳламайди. Лекин унинг бу ҳолати узрли. Шунинг учун ҳам у Пайғам­ба­римиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисида айтилган кишилар жумласига кирмайди. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

«…Ким Аллоҳ билан учрашишни хоҳламаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни хоҳламайди» (Мут­тафақун алайҳ). Чунки тавба йўлига кирган одам Аллоҳ­нинг дийдори ва ўлимдан қочмайди. Балки ўзининг қусур ва нуқсонлари сабаб Аллоҳ дийдорига етиш каби буюк неъматни бой бериб қўйишдан хавфсирайди. Гўё у суюклисини хушнуд этадиган учрашувга тайёрланиш билан машғул бўлиб, висолга кечикишдан чўчиётган кишига ўхшайди. Висолга кечикишдан чўчиш эса ви­солни хоҳламаслик эмас.

Хуллас, тавба йўлига кирган кишининг аломати шуки, у ҳамиша ўзини ўлимга ҳозирлайди, бу унинг доимий машғулотига айланади. Кимки шундай эмас экан, демак, у дунёга муккасидан кетганлар жумласидандир.

Ориф киши ўлимни узлуксиз эслайди. Негаки, у яхши билади: ўлим суюкли Зот ҳузурига илк қадам, дийдорлашув, ваъдалашилган манзил. Ҳабиб маҳбуби­нинг висол ваъдасини асло унутмайди. Кўпинча, ориф зот осийлар уйи бўлмиш ушбу исёнли дунёдан батамом қутулиб, бутун оламлар Парвардигорига яқин бўлиш учун ўлимнинг келишини интизорлик билан кутади.

Аллоҳ рози бўлсин, Ҳузайфадан ривоят қилинади, ўлим онлари яқинлашгач, у киши бундай деди:

«…Ё Аллоҳ! Агар мен учун қашшоқлик бойликдан, хас­талик соғликдан, ўлим ҳаётдан афзал бўлса, ўлимни менга осон қил, ҳузурингга тезроқ етай». Демак, тавба йўлига кирган кишининг ўлимни хоҳламаслиги узрли бўлганидек, орифларнинг ўлимни соғиниши ҳам узрли саналади. Лекин энг аълоси – ишни буткул Аллоҳ таолога ҳавола этишдир. Бу ҳолатга кирган кишида на ўлим ва на ҳаётни танлаш ихтиёри бор. Балки Мавлосига нима суюклироқ бўлса, ўша нарса унинг учун авлодир. Бу ҳол тараққийси чуқур муҳаббат ва яқинлик билан энг сўнгги чегара – таслим ва ризо мақомига етади. Ҳар қандай ҳолатда ўлимни эслаш савоб ва фазлга дахлдор. Ҳатто дунёга муккасидан кетган киши ҳам ўлимни эслаганида дунёдан тийилади. Бора-бора дунё неъматлари унинг меъдасига уради, унинг учун дунё лаззатларида тот қолмайди. Демак, инсон қалбини дунё лаззатлари ва шаҳватдан халос этувчи ҳар қандай нарса охират саодатига сабаб бўлади[7].

Ўлимни эслаш, унга тайёргарлик кўриш ҳар бир кишига мустаҳабдир. Зеро, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо­дан ривоят қилинган ҳадисда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

«Лаззат (роҳат)ларни кесувчи (ўлим)ни эслашни кўпайтиринглар» (Имом Термизий ривояти).

Ўлимга тайёргарлик кўриш гуноҳлардан тийилиш, тоат-ибодатга киришиш билан бўлади[8]. Аллоҳ таоло бундай деган:

«Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф сураси, 110-оят).

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр ковлаётган кишиларни кўриб, йиғлаб юбордилар. Ҳатто соқоллари ҳўл бўлди. Кейин бундай дедилар: “Эй биродарларим, мана шу учун тайёргарлик кўринглар” яъни, ўлимга ҳозирлик кўринглар) Имом Ибн Можа ривояти, исноди ҳасан)

@JahongirSotvoldiyev