Get Mystery Box with random crypto!

Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди Сўнгги вақтларда х | JAHON Xabarlari

Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди

Сўнгги вақтларда хонанда Каниза(Шаҳризода Аҳмедова)нинг ижтимоий тармоқлар орқали концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан хонанданинг 2023 йил 17 февраль куни лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 2023 йил 23 февраль куни лицензия бериш рад этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.


@JAHON_yangiliklar_360