Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилоятида Велоспортнинг шоссе тури бўйича «Оқтош-Чорбо | Y

Тошкент вилоятида Велоспортнинг шоссе тури бўйича «Оқтош-Чорбоғ Mountain» халқаро мусобақаси ўтказилмоқда.

Шу сабабли эртага 13 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 34 километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) қадар вақтинчалик ёпилади.

Бўстонлиқ туманига борувчилар учун Чирчиқ шаҳри ва 4P14 «Ғазалкент ш.-Тўйтепа ш.» автомобиль йўли (Қораманас, Қўшқўрғон қишлоқлари) орқали юриш тавсия этилади.


@JAXON_HABARLAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!