Истиғфор қандай айтилади? Ўқилиши: «Астағфируллоҳ». Маъноси: | Iymonli Ummat🕋
Истиғфор қандай айтилади?
Ўқилиши: «Астағфируллоҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!»
Ўқилиши: «Ғуфронака».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир!»
Ўқилиши: «Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!»
Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм, ва атувбу илайх».
Маъноси: «Ундан Ўзга илоҳ йўқ, доим тирик, ҳар нарсага гувоҳ бўлувчи Аллоҳга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»
Ўқилиши: «Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»
Ўқилиши: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»
Ўқилиши: «Аллоҳумма мағфиротука авсау мин зунувбий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир».
«Истиғфорнинг 40 хосияти»
ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!! #УЛАШИНГ !!
@ImonliUmmatbot — Исломий , илмий маърифий бот.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ
➥ https://t.me/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!