Get Mystery Box with random crypto!

IYMANIYYA🌸🍃

Telegram kanalining logotibi iymaniyya — IYMANIYYA🌸🍃 I
Telegram kanalining logotibi iymaniyya — IYMANIYYA🌸🍃
Kanal manzili: @iymaniyya
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.31K
Kanalning ta’rifi

Sen shunday inson boʻlki yuzinga boqqan holda yaxshiligin mujassam boʻlsin...
Murojat uchun: 👉
Biz bilan bo'lganingizdan hursandmiz ...😊

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-07-12 06:15:56
VIDEONI DIQQAT BILAN KO'RING

Siz ham videodagi kabi bachadoningizni tozalab
GINEKOLOGIK MUAMMOLARDAN

Xayz vaqtidagi og'riqlardan
Xar xil ginekologik shamollashlardan
Noxush hid va ajralmalardan(videleniya)
va xatto sistet, mioma, eroziya kabi og'riqli kasaliklardan #BIRGINA
maxsulot orqali, ginekologga qatnamasdan #Uy_Sharoitida xalos bo'lishni xoxlaysizmi?

BATAFSIL

https://t.me/+xy-o63vzQOtiNDRi
729 views03:15
Ochish/sharhlash
2022-07-12 06:14:20
Сиз хам атиги 2 та махсулотдан фойдаланиб, қуйидаги муаммолардан

​Юздаги доғ ва сепкиллардан
Бўйиндаги қора доғлардан
Тизза-тирсакдаги доғлардан
Қўлтиқ остидаги доғлардан

Атаги 2 ҳафтада халос бўлишни ва расмдаги каби реал #натижани
#уй_шароитида олишни хохласайиз шошилинг

БАТАФСИЛ

https://t.me/+wip_HcxNpHgyNGMy
337 views03:14
Ochish/sharhlash
2022-07-11 07:17:39
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Қурбон хайитининг 3-куни муборак бўлсин азизларим! Соғ-саломат уйғотган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Iymaniyya

https://t.me/+c5RkrpLY6y9hYTQy
1.4K viewsedited  04:17
Ochish/sharhlash
2022-07-11 07:02:06 #қора_жоду.(3-қисм)

Бу сафарги ҳангомага унақа қаттиқ кулгу кўтарилмади... Тўрдаги икки рус жимгина ароқ кетидан газакка қўл чўзишди...
Икром ўрнидан қўзғолди, Наби ака ўғилларидан бирига имо қилди, у ҳам шошиб ҳожатхона йўлагига сув тайёрлаш учун шошилди.
Узун хожатхонага элтувчи йўлак ҳам райҳон-жамбилларга, атиргулларга тўлалиги Икромнинг завқини келтирди. Райҳонни кафтида эзиб, узоқ ҳидлади. "Ҳовли ҳам чиройли ва файзли экан, худди онам яшаган пайтдаги уйимизга ўхшайди" деб ҳаёл суриб туриб, пардаси кўтарилган ёруғ дераза ортидаги Саидага кўзи тушиб қолди.
Ойнага қараб-қараб сочини тараётган қиз кўзига "пари" лардек кўриниб кетди. Меҳмонхона тарафга дарров кўз ташлади, йигитлар кўринмайди. Қизга узоқ тикилиб қолди.
Саида сочларини ўриб, турмаклади, рўмолини ўрамоқчи бўлди. Ҳозиргина қўйган жойи мана шу курсининг усти эди, аланглаб қидирди. Қаттиқ чайқалишдан турмакланган сочи бузилиб, яна белига тушди. "Уфф" деб бошқатдан узун сочларининг учига ўрим сола бошлади.
Кўриб турган манзараси Икромнинг юрак уришини тезлаштирар, пардалари кўтарилиб турган уй ичидаги чиройли қиз хушини ўғирлаган эди.
Қайсидир лаҳзада Саиданинг кўзлари деразага тушди. Йўлакдаги шарпа дарров ғойиб бўлди.
Ичкарига кирган Икромбой ҳаммага жилмайиб қаради. Яна жойига бориб ўтираркан, учинчи таом- ош дастурҳонга тортилди.
- Манга жуда ёқиб қолдингиз, сиз билан бир Иссиқкўлга бориб дам оладиган экан, ман ҳамма курортларга борганман, фақат Иссиқкўлгина юртимни эслатгани учунми, жуда ёққан. Борасизми, юринг десам?!...
Умри бўйи ташвишлардан бўшаб, курорт нима билмаган одам- Наби аканинг кўзлари чарақлаб кетди.
Шу куни меҳмонлар алламаҳалгача ўтиришди. Тўғрироғи Икромнинг кетгиси келмади, мезбоннинг қўйиб юборгиси. Аҳийри Набиака меҳмоннинг қўлларини маҳкам тутди:
-Икромжон, сизга роса меҳрим тушди, бугун кеч бўлди, билиб турибман юртингизни соғингансиз, шу очиқ айвонга чиройли қилиб жой солиб берамиз, Самарқанднинг юлдузли осмонини кўриб маза қилиб ухлайсизлар, "йўқ ичкари қулайроқ" десангиз ичкарига ўрин солинади. Меҳмонхонадек шароити йўқ-ку, лекин бунисиям ўзига яраша- деди...
Икром ҳам жон деб рози бўлди.
Армани ва икки рус ташқарига чекиш учун чиқишди. Йигитлар ичкаридан Саида узатиб турган кўрпачаларни таший бошлашди.
-Сизларни ҳам безовта қилдикми?!- деди кўзлари билан қизни кузатиб турган Икром.
- Ҳа, айтганча, бу Саида қизим, яккаю ягонам- деди ота меҳмонга таништирган бўлиб.
Саида бошини кўтариб, салом берди, рўпарасидаги одам ҳам унга қараб жилмайди.

Давоми бор...

Muallif : Ummu Zaynab Ummu

Muallif nomini öchirmang
1.2K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-07-11 07:02:06 #қора_жоду.(давоми 2 қисм)

-Бир икки танишларини Бухоро-Самарқанд қилиб айлантиргани олиб келган эканлар, шу... Ўзимизда эканлар ҳозир...
- Ҳа, шунга нафасинг ичингга тушиб, жим қўйиб қўйдингми?! Шунча яхшилик қилган одам, санларни қутқариб, пулли-ишли қилган одам-ку бу! Қани териб бер, ўзим гаплашаман...
Рақам терилгач, телефонни қўлига олган отаси ўша Икром ака билан обдон салом-алик қилди, ўғлини "ёшлик қилиб индамаганини" айтиб, ўзи қайта алоқага чиққанини, муддаоси "бир пиёла чой ва бир чўқим ош устида дилдан танишиб олиш" эканлигини билдирди.
Икром аканинг таклифга рози бўлиши отасини ҳам, акаларини ҳам жуда қувонтирди. "Шу бугуноқ, сизни зиёратингизга бораман" деганидан руҳланиб кетган ота меҳмон кутиш ҳаракатига тушиб қолди. Уйлар таралиб, айвонга ва меҳмонхонага чиройли жой ҳозирланди. Палов, сомса, шўрвага ошхонада қизғин иш бошланди. Тарвуз-қовунлар ариқдаги сувга ташланди. Оқшомда бир неча чироқ ойдиндек ёритган файзли ҳовли келинчакдек ясанди.
Кўча дарвоза олдига "Жип" келиб тўхтади. Ундан бир армани ва икки рус етовида ёши қирқларга бориб-бормаган Икром ака жилмайиб тушишди. Одамжонлик одам экан, ўнлаб халта нозу неъматни акалари юкхонадан олиб ичкарига ташишди.
Ҳовли одамга тўлди қўйди, бадавлат меҳмонларнинг қиммат атири хоналар бўйлаб тарқалди. Саиданинг акаларидан бири чой ташиб турди, бири қуйиб узатди, бири зинғиллаганча ароқ дўконга югурди- "ўрислар ичмаса туролмайди, аҳир"
Икром ака ва отаси жуда яхши чиқишиб кетишди. Армани одам ҳам ҳангомалар айтиб, ҳаммани кулдирди.
-Фарзандлар нечта Икромбой?!- отасининг саволига меҳмон озгина сукут қилди. Кейин ўйланиб туриб, жавоб берди:
-Худо манга давлатни чеки-чегарасиз берди. Россияга кетганимда ҳеч вақосиз бир йигитча эдим. Ўша ерда бир рус аёлга уйландим, унинг аввалги эридан бир ўғли бор- Игорь йигирма тўртга киради яқинда... Мен билан фарзанд бўлмади. Отам кўп айтардилар, "қайтгин, бир ўзимизнинг қуёш пишитган ўзбек аёлларидан бирига уйлан, ўзингдан кўпайгин" деб... Энди кеч бўлган бўлса керак деб ўйлайман...
Шундай деб дастурҳон попугини ўйнаб жим бўлиб қолди. Отаси ҳам ерга қараб ўйланиб қолди. Армани дарров йўқолган файзни қайтариш учун янги хангомасини бошлади..

(Давоми бор)

Muallif : Ummu Zaynab Ummu

Muallif nomini öchirmang
1.1K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-07-11 07:02:05 #қора_жоду. (Боши)

Саида мактабида чирой борасида олди қизлардан эди. Изидан юрган йигитлар сочининг толасидан кўп.
Лекин қизгинанинг кўнгли "Б" синфдаги Азаматда эди. Азамат ҳам буни биларди. Лекин Саиданинг норғул уч акаси сабаб яқинлашишга чўчирди. Дарҳақиқат уч ака синглисини бирон лаҳза қаровсиз қолдирган эмас...
Саида мактабни битирар чоғида бироз эркинроқ бўлди. Сабаб икки акаси Россияга ишлагани кетишди.
Азамат билан оз-моз учрашишди. Эски битмай чала қолиб кетган иморат панасида Азамат Саиданинг қўлларидан тутди. Биринчи бўса Саидани Азаматдан қаттиқ совутди.
"Нияти шунақа экан-да?!"
Шу кундан эътиборан, қиз йигит тенгдошидан ўзини олиб қоча бошлади. Алам устида Азамат ҳам унинг дугонаси билан ўралашиб қолди.
Ғурури билан тушунарсиз нафрат орасида юраркан, завқ-шавққа тўла мактаб даври ҳам ниҳоясига етди.
То қизнинг қайсар феъл атворини тушуниб етгунча Азамат Саидадан ажралди, қолди. Энди маҳаллада- ойда бир-икки Саидани кўришнинг иложи топилар, қиз шунда ҳам йигитнинг юзига дарров дугонаси Умида билан нима ишлар қилиб юрганини солиб, кесатишдан бўшамасди.
Бу орада Россияга ишлагани кетган акалар оғзи қулоғида, чўнтак тўла пул билан қайтишди. Саргузаштлар талайгина, кимдир уларни паспортини олиб қўйиб сотмоқчи бўлибди, шу пайтда қайердандир Икром ака деган одам уларни қутқариб қолибди. Унинг элликтадан ортиқ кафе ва ресторанларида бу ёқдан борган ўзбеклар энг яхши ишларда ишлар, акахоннинг қўли қаерга узатса, бемалол етармиш...
У туфайли мана бир дунё пулли бўлишибди, яна "қайтсанглар ишни келган жойингдан давом эттирасизлар" деб кетишларига руҳсат ҳам берганмиш...
Мўмай пул иштиёқида юрган акалари бир хафтани базўр ўтказишди, яна "кетаман" лаб қолишди.
-Олдин телефон қилиб боқ, росттан борсанг яна ишга оладими йўқми?!- деди отаси ўйланиб туриб.
Катта акаси ўша "Икром ака" га телефон қилиб, қисқагина гаплашди. Жим бўлиб қолганини кўриб, отаси "тинчликми?!" деб сўради.

(Давоми бор)

Muallif : Ummu Zaynab Ummu

Muallif nomini öchirmang
1.1K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-07-11 06:59:02
Бугундан янги қиссани қабул қилиб олинг :

#қора_жоду

Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu

@Iymaniyya

https://t.me/+c5RkrpLY6y9hYTQy
1.3K viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2022-07-10 10:38:57 н аспирантни асаларилар оловли шар шаклида…… Э э тўхтанг, ўтлаб кетибману. Майли соғ бўлинг азиз ўқувчилар. Асаларилар хақида эса кейинроқ айтиб берарман. Озгина учини чиқариб қўяй буниси ундан хам қизиқ…

Тамом

@Iymaniyya

https://t.me/+c5RkrpLY6y9hYTQy
1.4K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2022-07-10 10:38:57 Йигирма метрлар югуриб бориб орқамизга қарадик. Эшик олдида мен жинниликда кўрган махлуқларим туради. Махлуқ, махлуқ дедим аспирантни туртиб. У бўлса ўзида йўқ хурсанд эди. Ака бу махлуқ эмас мени докторскийимку, яхшилаб қаранг нимага ўхшайди деди. Яхшилаб қараб уни чумолига ўхшатдим. Лекин умримда бунақа катта чумолини кўрмагандим. Аспирант: “Бу термит (чумоли тури) деди. Австралия термити, кечаси овга чиқиб кундузи дам олади. Ер юзида харакат тўхтаганидан сўнг ташқарига чиқишади” – деди – “Ура мени тахминларим тўғри чиқди”. У ўзида йўқ хурсанд эди. Икки соат дан бери аспирантни илмий асосланган жавобларини эшитиб лол бўлиб ўтирибман. Демак:Биринчи: вешалкани термитларни хаво айланиш йўлига тўғрилаб қоққаним учун улар хар сафар олиб ташлашаверган. Салкам элллик йил аввал курилган уй синчли бўлиб, термитлар уйни хамма синчларини еб битирганлар. Синч тахталарни ўрнида Кулбани тагига тармоқланиб кетган миллонлаб термитларга хаво етказиб берувчи хаво айланиш тизимини яратишган. Хозирда Сурхондарё вилоятида яшовчилар буни жуда яхши билшади. Катта катта қишлоқлар термитлар дастидан хувиллаб қолмоқда. - Иккинчи: аспирантни айтиши бўйича инсон терлаганда чиққан хид термитларга жуда ёқаркан. Илмий томондан исботланганда эса, пайпоқ ва пайтаваларни хиди термит уйлари учун дезинфекция вазифасини ўтаркан. Шунинг учун улар пайпоғимни хаво айланиш тизими ёнига қўйса дезинфекция бутун уялар бўйлаб тарқаларкан. - Учинчидан: термитлар ўзларидан чумоли кислотасидан ташқари сноаксимон деган модда ажратиб чикаришаркан. Бу модда одамни эйфория холатида ушлаб бирламчи миясини тормозларкан. Хамда иккиламчи денатурацион мияни фаолиятини кучайтираркан. Яъни одам тушида кўрган, ўқиган ва кўп ўйлаган нарсалари моддийлашиб кўрина бошларкан. Бу мия соғ одамда фақатгина хотира ёзилиши учун ишлатиларкан холос. Ўша модда таъсирида одам ўзи гапириб ўзини овозини бировники қабул қилиши ёки ўзи билан гаплашиб ўтириши мумкин экан. Тўртинчи энг оғриқли ва аламли жумбоқ Рекс эди. Уни кимникилигини билиб олган бўлсамда нега шунча узоқ яшагани ва мени нега қутқаргани номаълум эди. Аспирант буни шундай тушунтирди: “Ака, қаранг келганимиздан бери мен хурсандман. Чунки кайф қилаяпман. Сиз энди хурсанд бўла бошладингиз. Негаки шу пайтгача бу ерни организмингиз талаб қилсада қўрқиб келардингиз. Аслида сиз қўрққан нарсалар оддийгина чумоли эканини билгач организмингиз янада кайф қилабошлайди. Хали семириб кетасиз, ёшариб кетасиз. Рексни организми хам маза қилиб яшаган бу ерда, агар отишмаганда балки яна эллик йил яшармиди. Бу ерни табиати ўзгача. Чунки бу ерда ТЕРМИТ лар бор” деб чуқур нафас олди. Аспирант ўз докторскийсига етишди албатта. Институтдаги домлаларини олиб бориб термитларни кўрсатганидан кейин илмий рахбари олти ойлик командировочний килиб берди.Ўша кундан бери мана уч ярим ойдирки Кулбада ўзини термитлари билан ахил иноқ яшаяпти. Вешалкани олиб ташлаб ўрнига пайпоқларини илиб қўяди, янги кучук олиб борди. Кечаси туриб кетмаслиги учун каравотини ёнига бир тогора совук сув қўйиб ётади. Севган қизига эса хар куни кечаси уч мартадан телефон қилишини тайинлаб қўйган……Баъзан чақалоқ чириллаб йиғлаб қолса минг уринманг юпанмайди, оддийгина усул - жойини алмаштиринг. Янги уйга кираётганда мушукни биринчи қўйиб юборишади, негаки мушук хонадаги энг тинч жой қаерлигини яхши билади. Ётоқхонангизда хар хил касалликларга дуч келаверсангиз балки бошқа хонага кўчганингиз маъқулмикан. Нима бўлган тақдирда хам бўлар бўлмас ходисаларга жин ажиналарни овора қилавермасдан балки бироз каллангизни ишлатиб кўрарсиз. Сабаби нимада? Хамма тушунарсиз ходисани жавоби мураккаб бўлавермайди. Жавобни оддийликдан шундоқ бурнингизни тагидан излаш керак эмасми? Хуллас Кулба воқеасини бори мана шу. Сизларга тушунарли қилиб айтдиммми йўқми билмайман. Ўзим хам ханузгача тушунганим йўқ. Мендаги телба эйфория холати хали хануз қўзғалиб туради. Хатто бу воқеа бўлиб ўтганми ёки ўзим тўқидимми билмайман. Билганим шуки Кулба бор ва хозирги кунда ер тагидан термитлар, ер устидан асаларилар химоясидадир. Бир куни борсам аспирант асалариларни ғалати феномени хақида айтиб қолди. Эмишки кечаси била
1.3K views07:38
Ochish/sharhlash
2022-07-10 10:38:56 Бу йил 2013 март ойида бир ғалати воқеа содир бўлди. Аслида ғалатимасу лекин Кулба тўғрисида хамма саволларимга жавоб олганим учун шундай деяпман. Март ойида Фанлар Академиясида кичкинагина семинар тренинг бўлди. Унда мен хам қатнашдим. Тушлик пайтида ўзимизни олимча ўртоқлар билан овқат еб ўтириб Кулба тўғрисида бирма бир хаммасини айтиб бердим. Бири у деди, бири бу деди. Кимдир ишонмади, кимдир ишонди. Айтганимга пушаймон бўлдимда ўрнимдан турдим. Бироз юргач орқамдан бир ёшроқ йигит келди. Ўзини таништирди. Кейин: “Мен биламан саволларингизга жавобни” – деди. “Айтингчи” – десам, “аввал кўришим керак у жойни деди. “Айтаверинг бирор кун кўрсатарман” дедим. “йўқ, тезроқ кўришим керак иложи бўлса бугун кўришим керак” – деди. Мен тортишиб ўтирмадим. Семинарга киргим келмаётганди, шунинг учун Кулба томонга қараб кетдик.Интернетга кириб бир нарсалар қила бошлади. Чидамасдан айланиб ўтиб мониторга қарадим. Мониторда тепадан олинган уйни расми турарди. Бу тушунарли эди. Google Earth программасидан кулбамиз устини кўраётган эди. Уни аста узоқлаштира бошлади. Узоқлаштирган сари ажабланардим. Кулба иккита саккиз рақами ичида жойлашган эди. Кулбани атрофидаги тепаликлар иккита саккиз шаклини эслатардиЧидай олмадим. Уни ўзимга қаратдимда тушунтиришини талаб қилдим. Талаб қилдим деб айтишимга сабаб энди жахлим чиқа бошлаганди. Қандайдир аспирант бола саволни ечимини билсаю мен жабрдийда фан номзоди бўла туриб билмасам. Важохатимни кўриб ўтиринг деди. Сизга айтиб беришимдан аввал уйга кириб рўмолчамни олиб чиқинг деди. Мени майна қилаяпсанми дедим жахлим чиқиб. Ўзи турдида юринг деди. Ичкарига кирдик. Табиийки рўмолча йўқ эди. Ғалати бўлиб кетдим. Аспирант кулди. Бир бошдан бошлайман деди. “Мен Сурондарёликман. Бизда охирги пайтлар шундай холатлар кўпайиб кетгани учун оддийгина қишлоқча текшириш усулини қўллаб билиб оламиз гап қаердалигини. Бу муаммони ечими учун грантлар ажратилиб ўтган йили президент махкамаси даражасида қарор чиқарди агар ўқиган бўлсангиз. Хозир кўрганингиздек тепаликларингиз бир хил размерда қилинган экан. Бу дегани бу йиллар давомида шаклланган эмас балки онг иштирок этиб ясалган тепалик тўғрими, мана расмга қаранг иккита саккизга ўхшаш. Бу биринчи белги. Хали шу ерда жим ўтиганимизда эшитган шивир шивир, шитир шитир товушни эшитдингиз тўғрими. Бу иккинчи белги. Олов ёқиб тутганимда вешалкангиз орқасидаги тирқиш томонга талпинди ва гуркираброқ ёнди. Чунки у ерга ташқаридан хаво кираяпти. Бу учинчи белги. Рўмолчам йўқлигига сабаб тирқишдан кимдир тортиб олиб кириб кетган. Пайпоқ ва пайтавалар воқеасини эсланг. Агар бу ерга бошқа латта қўйсангиз ичкарига тортишмайди. Лекин айнан тери хиди анқиб турган латталарга ишқибоз улар”. Мен чидай олмасдан: “Улар кимлар” деб бақирдим. “Шошманг охиригача эшитинг, улар беозордирлар.Жин шайтонмас, хатто махлуқ хам эмас. Рексингизни суяги қолибди холос. Лекин шу билан бирга жуни хам қолиши керак эди. У ердан бирорта жун топа олмадик. Улар жунлардан иссиқликни сақлаш учун фойдаландилар. Бу тўртинчи белги. Сизни ва анави Димангизни телба бўлиб юришингизлар бу ерда ер тагидан ажралаётган моддага боғлиқ. У модда одамни шизофреник холатга олиб келади. Чунки шу хаводан одам қанчалик кўп нафас олса шунчалик кўп ўйлаган нарсаси содир бўлади. Масалан шу ерда икки кун ётган одам етарлича дози оладида кейин хохласа Брюсли билан гаплашади, хохласа Анжелина Жоли билан бўлади. Хохласа Президент қабулида ўтиради. Чунки бу ерда психотроп моддани дозаси 100 баробар кўп. Бизни Сурхондарёда буларни қўзғатиш учун озгина мана бундан етарли” дедида сумкасидан оқ порошок олди. Тем более мени илмий ишим шу хақда деди. Кейин битта тажриба ўтказамиз дедида порошокни вешалка орқасидаги тирқишга ташлади. Олтингугурт фоториди бу, тайёрланиб туринг деди. Ўзимни ўнглаб ўлгурмай кулба тагида қаттиқ шовқин эшитилди. Ва ер қимирлай бошлади. Энди қочдик дедию ташқарига отилди. Орқасидан мен отилдим.
1.2K views07:38
Ochish/sharhlash