Get Mystery Box with random crypto!

​Ғамлар ариб, гуноҳлар кечирилишини истасангиз... Расулуллоҳ | _iymanii_

​Ғамлар ариб, гуноҳлар кечирилишини истасангиз...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Кечанинг учдан икки қисми ўтганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, «Эй одамлар, Аллоҳни зикр қилинглар! Аллоҳни зикр қилинглар! Рожифа (барча халойиқ ўладиган биринчи сур чалиниши) келди, кетидан эса Родифа (қиёмат кунида тирилиш учун чалинадиган сур) келди. Ўлим ўз ичидагилари билан келди! Ўлим ўз ичидагилари билан келди!» дедилар. Убай: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизга кўп салавот айтаман, дуоимни қанчасини сизга ажратай?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳлаганингча», дедилар. Мен: «Тўртдан бириними?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳлаганингча. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши», дедилар. Мен: «Ярминими?» дедим. У зот: «Хоҳлаганингча. Агар зиёда қилсанг, ўзинга яхши», дедилар. Мен: «Учдан иккисиними?» дедим. У зот «Хоҳлаганингча. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши», дедилар. Мен: «Барча дуоимни сизга ажратаман», дедим. У зот: «Унда ғаминг аритилиб, гуноҳинг кечирилади», дедилар».

Бу ҳадис ҳасан, саҳиҳдир. (Термизий ривояти).